ШАРОФ РАШИДОВ БАДИИЙ-АДАБИЙ МЕРОСИДАГИ ЭСТЕТИК КЛИШЕ

Mualliflar

  • Хуршида Раджапбаева Qoʻqon universiteti Andijon filiali Muallif

Kalit so‘zlar:

Шароф Рашидов, эстетика, эстетик клише, гўзаллик, нафосат, фалсафий олам.

Annotatsiya

Ушбу мақолада Шароф Рашидов асарларида эстетик клишелар призмаси орқали бадиий тафаккурнинг ўзига хос қирралари чуқур таҳлил қилинган. Хусусан, муаллиф ижодида намоён бўладиган юқори эстетик дид, инсон ва борлиқ ўртасидаги мураккаб муносабатларни фалсафий жиҳатдан англаш, шунингдек, асарлар мазмунида давомий кайфият (эмоционал фон)нинг шаклланиш ва ривожланиш жараёнлари илмий асосда ёритилган. Мақолада эстетик клишелар нафақат анъанавий образ ва ифода воситаси сифатида, балки ижодкорнинг индивидуал услубини белгилаб берувчи муҳим омил сифатида талқин этилади. Шу нуқтаи назардан, Шароф Рашидов асарларида қўлланилган бадиий-эстетик қолиплар орқали умуминсоний қадриятлар, маънавий кечинмалар ва эстетик идеаллар тизими очиб берилган.

Muallif Biografiyasi

  • Хуршида Раджапбаева, Qoʻqon universiteti Andijon filiali

    o'qituvchi

Yuklab Olishlar

Nashr qilingan

2026-03-30